Хитойда Канада фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди, дея хабар берди ТАСС нашри.
Ллойд Шелленберг қорадори контрабандаси билан алоқадорликда айбланган. Унга аввалига 15 йиллик қамоқ жазоси белгиланган эди. Бироқ Пекинда бўлиб ўтган иккинчи суд жараёнидан сўнг у ўлимга ҳукм қилинган ҳамда барча мол-мулки мусодара қилинган. Бу Канада фуқаросини Хитойда суд қилиниши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Мазкур ҳолат эса икки давлат орасидаги муносабатларнинг янада таранглашишига олиб келмоқда.






