АсосийDunyo

Испанияда террорчиликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди

'Испанияда террорчиликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди 'ning rasmi

Испаниянинг Барселона ва Игуалада шаҳарларида террорчиликда гумон қилинаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Маълумотларга кўра, Испания полицияси террорчилик ҳужумига тайёргарлик кўраётган 17 киши тезкор операция вақтида ҳибсга олган. Улар Жазоир ва Марокаш фуқаролари эканлиги хабар қилинмоқда. Гуруҳ аъзоларининг аксарияти аввал ўғирлик ва талончиликда айбланиб, қамоқ жазосини ўтаган. Олиб борилган махсус амалиётда 100 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар