Кения пойтахти Найробидаги меҳмонхонада теракт содир этилди, дея хабар қилди РИА Новости нашри.
Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмди. Жангарилар меҳмонхонада иккита портлашни амалга ошириб, сўнг отишма бошлаган. Шунингдек, улар бир неча кишини асирга олган. Айни вақтда полиция бинодан одамларни эвакуация қилмоқда. Маълум қилинишича, қутқарувчилар мажмуа ҳудудидан 50 га яқин кишини олиб чиқишган. Мазкур ҳужум учун жавобгарликни “Аш-Шабоб” гуруҳи ўз зиммасига олмоқда.






