Бразилия президенти Жаир Болсонару қурол-аслаҳа сотиб олиш ҳуқуқини кенгайтиришга оид фармонга имзо чекди, деб хабар қилди ТАСС нашри.
Маҳаллий телевидения орқали чиқиш қилган Болсонару ҳар бир фуқаро ўзини жиноятчилардан ҳимоя қилишга ҳаққи борлигини таъкидлаган. Имзоланган фармонга кўра, қуролларни сотиш юзасидан давлат назорати қисқаради. Бразилияликлар энди қурол сотиб олишлари, ўз уйларида ва иш жойларида уни сақлашлари мумкин. Бироқ жамоат жойларида ундан фойдаланиш тақиқланади. Таҳлилчилар бу қонун, аксинча, жиноятчиликнинг ортиб кетишига олиб келишини таъкидлашмоқда.






