Россияда Москванинг Лефортова суди айни дамда ҳибсда сақланаётган украиналик ҳарбий денгизчиларга нисбатан қамоқ жазосини 24 апрелга қадар узайтирди, дея маълум қилди ТАСС нашри.
2018 йилнинг 25 ноябрь санасида украиналик ҳарбийлар Азов денгизи орқали Россия чегарасини ноқонуний тарзда бузгани учун қўлга олинган эди. Айбланувчилар эса судда гувоҳлик беришдан бош тортишмоқда. Давлатлараро можаро вақтида ҳибсга олинган ҳарбийларни ҳимоя қилиш учун Украини томони тинимсиз ҳаракатлар олиб бормоқда.






