АсосийJamiyat

Танзила Норбоева: Оқдарёда аёл кишига зўравонлик қилганлар қайтадан тергов қилинмоқда

'Танзила Норбоева: Оқдарёда аёл кишига зўравонлик қилганлар қайтадан тергов қилинмоқда 'ning rasmi

Халқаро пресс-клубда "Ўзбекистонда хотин-қизлар ва оила муаммолари: ижтимоий ёрдам, ишонч ва мақсадли ечимлар" мавзуида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Жонли эфир орқали узатилган мазкур сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун яратилган имкониятлар, аёллар ўртасидаги жиноятчилик, аёлларга нисбатан зўравонлик (Оқдарё ва Каттақўрғон туманларидаги воқеалар мисолида), ажрим каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Танзила Норбоева оқдарёлик фермер хўжалиги ишчиси бўлган аёл иши юзасидан республика Бош прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қайта кўриб чиқилаётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, "Аёл шаънини топтаганлар жазосини олади", - деб алоҳида таъкидлади.

Халқаро пресс-клуб ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева, Қурилиш вазири ўринбосари Эркин Искандаров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг директор ўринбосари Дилбар Алимжанова, Миробод тумани ҳокими Шухрат Пўлатов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти директори ўринбосари Нодир Комилов иштирок этди

    Бошқа янгиликлар