АсосийDunyo

Лима шаҳрининг катта қисми сув остида қолди

'Лима шаҳрининг катта қисми сув остида қолди 'ning rasmi

Перу пойтахти Лимада сув қувурининг ёрилиши натижасида шаҳарнинг катта қисми сув остида қолди, дея хабар бермоқда Ntdtv.ru нашри.

Сувнинг баландлиги айрим жойларда бир ярим метрга етган. Мазкур ҳодиса оқибатида шаҳарнинг иккита туманида одамлар эвакуация қилинган. Бу ҳудудлардаги уйларга жиддий зарар етди. Аҳолини ташвишга солаётган яна бир ҳолат эса қувур орқали чиқиб келаётган каламушлардир. Воқеа жойига ташриф буюрган Перу президенти Март Висарра вазият назоратга олинишини маълум қилди. Аниқланишича, қувурнинг ишдан чиқиши темирйўл станциясининг қурилиши билан боғлиқ.

    Бошқа янгиликлар