АсосийDunyo

Лиссабондаги шифохоналардан бирида ноодатий ўғирлик рўй берди

'Лиссабондаги шифохоналардан бирида ноодатий ўғирлик рўй берди 'ning rasmi

Португалия пойтахти Лиссабондаги шифохоналардан бирида ноодатий ўғирлик рўй берди, деб хабар қилди ТАСС нашри.

Гап шундаки, шаҳарнинг марказий шифохонасидан қимматбаҳо тиббий асбоб-ускуналар ўғирланган. Гастреантология бўлимидан йўқолган эндоскопия асбоблари хавфсизлик сейфидан олинган. Ўғирланган тиббий буюмларнинг умумий нархи эса 300 минг еврони ташкил қилади. Ўғрилар эса ўзидан ҳеч қандай из қолдирмаган. Полициянинг тахминича, жиноятчилар ускуналарни мамлакат ташқарисида сотишга уринишади.

    Бошқа янгиликлар