Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Туляков Элдор Собиржонович "Тараққиёт стратегияси" маркази директори этиб тайинланди.
Э.Туляков 1986 йилда Тошкент вилояти, Қибрай туманида туғилган. 2008 йилда Халқаро Вестминстер университети, 2011 йилда Гёте номли Франкфурт университетининг Ҳуқуқ ва молия институти магистратурасини тамомлаган.
Марказ директори лавозимида шу вақтга қадар Акмал Бурҳонов ишлаб келаётганди.






