АсосийDunyo

Ёмғир ҳақида 20 та қизиқарли маълумотлар

1. Португалияда ишга чиқмаслик ёмғир узрли сабабдир.

2. Пара шаҳрида одамлар ёмғирга қараб соатларини тўғрилашади, чунки у ерда ёмғир ҳар куни бир вақтда ёғади.
3. Дартс ўйини ёмғир сабабли пайдо бўлди. Бир пайтлар камончилар мусобақа давомида ёмғирда қолиб кетишади. Ана шундан кейин камончилар пивохонага бориб, кичик найзаларни деворда осиқ турган нишонга қараб отишни бошлашди.
4. Ҳақиқатдан ҳам ёмғирнинг ҳиди йўқ. Ёмғирнинг хушбўй ҳиди деб биладиганимиз, аслида актино- ва цианобактериялар ишлаб чиқаради. Ёмғирга ҳид берадиган модда геосмин деб аталади.

5. Уганда аҳолисини момақалдироқ билан қўрқитиб бўлмайди. Чунки уларда ёмғир билан момақалдироқ йилига 250 марта ёғади.
6. Радио бўйича об-ҳаво башоратининг берилишига ёмғир сабабчи бўлган. Америка радиостанцияси раҳбари ёмғирда қолиб кетганидан сўнг, ёмғир ҳақида суткасига бир неча бор маълумот берадиган об-ҳаво рубрикасини жорий қилган.

7. Қурғоқ Бостсванада инсонлар бир-бирлари билан пула деб саломлашишади, унинг маъноси “ёмғир” ни англатади, ундан ташқари ушбу давлатнинг пул бирлиги ҳам “ёмғир” деб аталади.

8. Кубада ёмғир фақат сиеста (тушликдан кейинги вақт) пайтида ёғади, Таиланда эса фақатгина тунда.

9. XVII асрда Буюк Британияда шундай қонун қабул қилинганки, нотўғри ёмғирни башорат қилган синоптик қатл қилинар эди.

10. Одамзод ёмғирнинг тагида қуппа-қуруқ қолиши мумкин, агарда у чўлда бўлса. Аслида чўлда ёмғир ёғади, лекин ёмғир ҳақида била олмайсиз, чунки иссиқ хаво туфайли ёмғир томчилари буғланиб ергача етиб келмайди.

11. Барча Гидрометцетр иборалари аниқ маънога эга. Мисол учун, “қисқа муддатлик ёмғир”дейилганда, ёмғир 3 соатдан кўп ёғмайди дегани. “Ёмғир ёғиши кутилмоқда” ибораси, ёмғирнинг ярим суткадан кам ёғмаслигини англатади. “Кўп миқдорсиз ёғингарчиликлар” дегани, ёмғир умуман ёғмайди дегани эмас, бу дегани ҳар бир квадрат метрга 0,3литрдан кўп бўлмаган миқдорда ёмғир ёғади дегани.

12. Черапунджи (Индия) дунёдаги энг ёмғирли шаҳардир. Йилига 26460 мм ёмғир ёғади.

13. Оддий ёмғирнинг кислотности — рН 5,6. Агар кислотность даражаси пасайиб кетса, ёмғир кислотали дейилади.  рН 5,5 ёмғир даражасида бактериялар ўлади, 4,5 даражада эса ҳашоратлар, қумурсқалар ва балиқлар ўлади.

14. Огайо штатининг Уайнсберг шаҳрида, 29 июл куни йилдан йилга юз йиллар мобайнида ёмғир ёғади.

15. Бугунги кунда сунъий ёмғир ташкил қилса бўлади. Самолетдан қуруқ яхнинг бўлакларини булутларга ташласа ёмғирга айланади. Булутларда углекислота сув билан аралашиб қор шаклида тушади, тушгунигача қор парчалари исиб ёмғирга айланади. Шундай қилиб қурғоқчиликка қарши қурашса ёки булутларни тарқатса бўлади.

16. Йилига ерга 519 000 км³ ёмғир ёғади. (Ҳар км³ бу миллиард тонна сув дегани).

17. Тахминан юз миллионда битта одамда ёмғирга нисбатан аллергия бўлади. Сувнинг ҳар бир тури баданга тушса қизаришни, шишишни келтиради, агарда бундай инсонлар ёмғир тагида қолса  вафот этишлари ҳеч гап эмас.

18. Сан-Францискодаги метеостанция ёғингарчиликнинг эҳтимоли катталигига қараб эълон қилади.
19. Энг оғир дўл Гопалгандж шаҳрида 1986 йили 16 апрелда ёққан. Битта дўлнинг оғирлиги 1кг ортиқ бўлиб, бундай “ёмғирча” дастидан 92 инсон вафот этган.

20. Дунёнинг энг кўп ёғингарчилик бўладиган нуқталарида, қишда сув етишмовчиликлари бўлар экан. Ёмғир фаслларидан кейин шундай қурғоқчилик келар эканки, ҳатто аҳоли сувни бошқа шаҳарлардан сотиб олишаркан.

    Бошқа янгиликлар