Швейцариядаги мактабларда юзни танийдиган қурилмадан фойдаланиш йўлга қўйилди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Бу жараён илк бор Шеллефтео шаҳридаги мактабда синовдан ўтказилмоқда. Қурилмага ҳар бир ўқувчининг юз қиёфаси киритилган. Улар мактабга кириш ва чиқиш вақтларини қайд этади. Бу, авваламбор, хавфсизлик мақсадида йўлга қўйилган бўлиб, қолаверса, тартибни сақлашга хизмат қилади. Мактаб маъмуриятининг таъкидлашича, қурилма ишга туширилгандан сўнг давомат сезиларли даражада кўтарилган.






