Япония пойтахти Токиодаги океанариумда Deep Sea номли интерфаол кўргазма бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилди Ntdtv.ru нашри.
Кўргазмага келганлар сувости олами жонзотларини яқиндан томоша қилиш билан бирга, уларнинг айримларини ушлаб кўришлари ҳам мумкин. Баъзиларга ҳаттоки аквариумга тушиш имкони ҳам берилмоқда. Мазкур кўргазма денгиз жониворларига қизиқиши бор инсонлар учун айни муддаодир.






