Голливуд актёри Крис Пратт афсонавий актёр “Терминатор” Арнольд Шварценеггернинг қизи 29 ёшли Кэтрин Юнис Шварценеггер билан унаштирилди, дея маълум қилди Lenta.ru нашри.
Пратт ва Кэтрин 8 ойдан бери учрашиб юришади. Улар қизнинг онаси, Арнольднинг собиқ хотини Мария Шрайвернинг шарофати билан танишишган.
Кэтрин – Арнольд Шварценеггер ва Мария Шрайвернинг тўнғич фарзанди ҳисобланиб, 1989 йилда туғилган.
Крисс Пратт “Галактика қўриқчилари”, “Юра даври олами”, “Йўловчилар” фильмлари орқали машҳурдир.






