АсосийDunyo

Ҳеч ким кўрмаган актёрлар

'Ҳеч ким кўрмаган актёрлар 'ning rasmi

Шундай актёрлар борки, уларнинг яратган образлари жуда машҳур, аммо бу актёрларни ҳеч ким кўрмаган, дея хабар қилди News.day.az нашри.

Даг Жонс

Режиссёр Гильермо Дель Торо, айниқса, Дагни ёқтиради, шу боис Даг унинг қарийб ҳар бир фильмида пайдо бўлади. Даг бир қарасанг, фавн, бир қарасанг, сувости маҳлуқи (“Ҳеллбой”), яна бир қарасанг, арвоҳ (“Қонли тепалик”) образида.

Роберт Инглунд

90-йилларда кўпқиликнинг тушига ҳам кириб, алаҳситиб чиққан ўша машҳур Фредди Крюгер! Роберт Инглундни то у махсус гриммни қилмагунча ҳеч ким танимаган, ҳатто суратга олиш майдончасида ҳам.

Зои Салдана

Гарчи актриса икки машҳур фильмда: “Аватар” (Нейтири роли) ва “Галактика қўриқчилари” (Гамора) да бош қаҳрамонлар ролини ижро этган бўлса-да, мухлислар томонидан эътиборсизлик туфайли ўзини машҳур сезмайди.

Георгий Милляр

Айтиш мумкинки, Георгийнинг бир ўзи рус кинематографиясида жин, ажиналарнинг барчаси ижро этган. Баба-Яга эсингиздами? Кашей-чи?

    Бошқа янгиликлар