Олимлар нега зебранинг териси оқ-қора, йўл-йўл эканини аниқлашди, деб хабар бермоқда Мir24.tv нашри.
Бу оқ-қора йўл-йўл зебраларга йиртқичлардан ҳимояланишга ёрдам бермайди, аммо ҳашаротлардан самарали ҳимоялайди.
Гап шундаки, қонхўр ҳашаротлар йўл-йўл нарсаларга кўп ҳам ёпишавермайди, улар бир хил тусдаги баданга ёпишади. Шунинг учун ҳам Африканинг кўплаб аборигенлари таналарини оқ-қора рангга бўяшади. Бу эса чивин ва бошқа ҳашаротлардан самарали ҳимоя қобиғи ҳисобланади.