Кўплаб Голливуд актёрлари ўз фильмларини атайин кўрмасликларини таъкидлайдилар, дея маълум қилмоқда Bigpicture.ru нари.
Аммо баъзи актёрлар вафотлари туфайли ўзларининг сўнгги фильмларини кўришга улгурмаганлар.
Пол Уокер
Пол Уокер бутун дунёга “Форсаж” франшизаси орқали машҳур бўлди. 2013 йили “Форсаж 7”нинг суратга олиш ишлари айни авжига чиққан пайт тақдир тақозоси билан Пол автоҳалокатда вафот этди.
Хит Лежер
Хит Лежер кўпчиликка “Зулмат рицари”, “Букри тоғ” каби фильмларидаги роллари орқали яхши таниш. Хит кўришга улгурмаган ўзининг фильми “Доктор Парнаснинг тасаввури” бўлди. Актёр 2008 йили 22 январда Манхэттендаги уйида ўлик ҳолда топилган. Ўлим сабаби ҳаддан ортиқ тинлантирувчи дориларни ичгани бўлган экан.
Робин Уильямс
2014 йили 11 августда Робин Уильямс ўз уйида ўлган ҳолатда топилган. Маълум бўлишича, актёр Паркинсон касаллиги билан оғриганини билгач, ўз жонига қасд қилган экан. Робиннинг охирги фильми ғамга чўккан одам ҳақидаги “Бульвар” картинаси эди.
Брэндон Ли
Афсонави Брюс Лининг ўғли Брэндон Ли кўпчиликка “Оқ аланга”, “Кичик Токиодаги жанжал” каби фильмлари билан танилган.
Брэндон “Қарға” фильмидаги суратга олиш ишларида қазо қилган. Уни ҳам отаси каби отиб қўйишган.
Глория Фостер
Глория Фостер “Матрица” ва “Матрица: қайта юклаш” фильмларида башоратгўй ролини ижро этиши билан кўпчиликка таниш. Актриса қандли диабет туфайли вафот этган ва “Матрица: Инқилоб” фильмидаги ролини кўра олмаган.






