АсосийJamiyat

​Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди

'​Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15-январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ва Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси Президенти Юн Мунг Хи раҳбарлигидаги ҳамда делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўзаро ихтирочилик фаолияти юзасидан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласида кореялик инвесторларни жалб қилиш бўйича бир қанча масалаларни келишиб олдилар.

Шу куни Тошкент шахридаги Инҳа унверситетида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори ва Тошкент шахридаги Инҳа унверситети ректори, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг вакиллари ва етакчи экспертлари томонидан Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда хотин-қизларнинг ихтиролари учун ҳалқаро патентлар олиш, чет элларда ўтказиладиган танлов, кўргазма ва форумларда иштирок этишларида қўллаб-қувватлаш, шунингдек дасутрчи хотин-қизларни ишланмаларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича сухбатлашилди.

Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциациясининг делегацияси аъзолари мамлакатимиз хотин-қизлари яратаётган миллий саънат намуналари кўргазмаси билан танишиш учун Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига ташриф буюришди.

Ташриф давомида делегация аъзоларининг Самарқанд ва Тошкент шаҳридаги тарихий обидаларга экскурсиялари ҳам ташкил қилинди.

    Бошқа янгиликлар