АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ҳам фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти бериш бошланди

'Тошкент вилоятида ҳам фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти бериш бошланди'ning rasmi

Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ҳам фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортларини бериш бошланди.

Кеча Тошкент вилоятилик 64 нафар ҳамюртимизга биринчилардан бўлиб хорижга чиқиш биометрик паспорти жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилди.

— Шулар қаторида юртдошларимизга хорижга чиқиш биометрик паспорти ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар ҳам берилмоқда, — дейди Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Нуржов Мелиқулов. — Айни чоғда ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, фуқароларда бу борада туғилаётган савол ва масалаларга тезкорлик билан ҳамда сифатли жавоб қайтариш устувор вазифамизга айланган. Бу йўналишга энг малакали мутахассисларимиз жалб этилган.

photo5341368419506826062.jpg

Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йил 26 декабрь куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазкур эзгу саъй-ҳаракатларда муҳим дастуриламал бўляпти.


    Бошқа янгиликлар