Россия пойтахти Москвада Курилл оролларини Японияга кўчиришга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда, деқя хабар бермоқда РИА Новости нашри.
“Россия ҳудудий яхлитлигини сақлаш учун” шиори остида тўпланган оломон орасида бир қатор ташкилотлар ва партия аъзолари ҳам бор. Маълумотларга кўра, намойишларда умумий ҳисобда 2 минг киши иштирок этмоқда. Одамлар “Россияни сотишни тўхтатинг, биз Курилни тарк этмаймиз”, дея такрорлашмоқда .






