1

"Aurum 898" тунги клубида содир этилган қотиллик бўйича бешта гувоҳ сўроқ қилинди

ЖАМИЯТ 23.01.2019, 21:46
"Aurum 898" тунги клубида содир этилган қотиллик бўйича бешта гувоҳ сўроқ қилинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Шодали Қиличов, Саидазим Камолдинов, Алижон Ҳамраев ва Жаҳонгир Ёрқуловларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.

Суд 2019 йил 21 январь куни бошланган эди. Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А. Нишонов ва М. Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

Судда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган) ва Жаҳонгир Ёрқулов (1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган), Алижон Хамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “ишлаган, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноий иш кўриб чиқилмоқда.

Дастлаб суд томонидан суд жараёни иштирокчиларининг ҳозир бўлгани текширилди, суд таркиби, томонлар эълон қилинди, рад қилиш ҳуқуқи тушунтирилди, судланувчиларнинг шахси ва уларга айблов хулосаларининг нусхалари берилган вақт аниқланди, иш бўйича судланувчилар ва томонларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тушунтирилди.

Суд мажлисининг тайёргарлик қисми илтимосномалар бор-йўқлиги тўғрисидаги масалани аниқлаш билан якунланди. Сўнгра раис томонидан суд тергови бошланганлиги эълон қилинди.

Давлат айбловчиси айблов хулосасини ўқиб эшиттирди.

Далилларни текшириш тартиби белгиланди. Бу жараён давомида судланувчилар, жабрланувчи, гувоҳлар ва экспертларнинг кўрсатмалари тингланади, шунингдек, ушбу иш бўйича тўпланган бошқа далиллар текширилади.

Судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди. Бугунги суд мажлисида бешта гувоҳ сўроқ қилинди.

Суд жараёни давом этмоқда. Суднинг кейинги мажлиси 28 январь соат 11:00 да бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1