АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги пахта цехида кўп миқдорда давлат мулки талон-торож қилинганлиги аниқланди

'Сурхондарёдаги пахта цехида кўп миқдорда давлат мулки талон-торож қилинганлиги аниқланди  'ning rasmi

Сурхондарё вилояти пахта тозалаш корхоналаридан бирида цех бошлиғи лавозимида ишлаб келган С.С. 5 турдаги умумий қиймати 214,4 миллион сўмлик 72 тонна сара уруғлик чигитини сохта далолатномалар расмийлаштирган ҳолда чиқим қилган. Далолатномада гўёки чигит белгиланган тартибда сақланмагани учун сифати бузилгани ва экиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолгани кўрсатилган.

Шу тариқа ушбу шахс жуда кўп миқдордаги давлат мулкини талон-торож қилганлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекциянинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар