АсосийJamiyat

Икки нафар талаба Корея Республикаси фондининг стипендиясини қўлга киритди

'Икки нафар талаба Корея Республикаси фондининг стипендиясини қўлга киритди'ning rasmi

Тошкент давлат педагогика университетининг корейс тили ва адабиёти йўналишида таҳсил олувчи икки нафар талабаси «Shinhan Dream Foundation» фондининг стипендияси соҳибига айланди.

Университетнинг Рус тили ва адабиёти факультети Корейс тили ва адабиёти йўналиши талабалари Дю Андрей ҳамда Ким Наталяга 600 АҚШ доллари миқдорида таълим стипендияси тақдим этилди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур стипендия Корея Республикасининг «Friendasia» ассоциациясининг халқаро алоқалар ҳамда хорижий стипендиялар лойиҳаси доирасида тайинланади.

    Бошқа янгиликлар