Венесуэлада президент лавозими билан боғлиқ можаролар давом этмоқда, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.
Венесуэла мухолифат партияси етакчиси Хуан Гуайдо ўзини президент деб эълон қилгандан сўнг, мамлакатда ҳукумат идоралари икки тарафга бўлинган. Масалан, мамлакат Олий суди, президент Николас Мадурони давлатнинг ягона қонуний раҳбари деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда расман баёнот берилган. Мудофаа вазирлиги ҳам Мадурони қўллаб-қувватлашини маълум қилди.






