Австралиянинг Танзания штатида ўрмон ёнғинлари тобора авж олмоқда, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Аланганинг келиб чиқишига мамлакатда кузатилаётган юқори ҳарорат сабаб бўлгани хабар қилинмоқда. Ҳозирга қадар 55 минг гектар майдон кулга айланиб улгурган. Ўт ўчирувчилар оловни бартараф этиш учун тинимсиз кураш олиб боришмоқда. Бироқ тинимсиз эсаётган шамол унинг атрофга тез тарқалишига олиб келмоқда. Танзанияга қўшни штатлардан ҳам ёрдам кучлари жалб қилиняпти. Агар ҳарорат тобора кўтарилиб борса, Австралиянинг бошқа ҳудудларида ҳам ёнғин келиб чиқиши мумкин.






