Самарқанд вилоят ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 январь куни “Автопатруль” рейд тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ.
Ушбу тадбирда Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 1977 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, бу қоидабузарликларнинг 1002 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.
"Жумладан, 81 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 109 та тегишли хужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш хуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш билан боғлиқ, 296 та одам ташиш қоидасини бузиш, 7та ҳаракат вақтида телефондан фойдаланиш, 324 та йўл белгиларига риоя қилмаслик, 285 та қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 7 та туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, 304 та бошқа турдаги қоидабузарликлар аниқланиб, 207 та транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди", - дейилган хабарда.