АсосийJamiyat

Чироқчида ҳам 3 эгизак дунёга келди. Буларнинг ҳам эгиз опа ва акаси бор

'Чироқчида ҳам 3 эгизак дунёга келди. Буларнинг ҳам эгиз опа ва акаси бор'ning rasmi

6 кун аввал, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Шерзод Дўсмуродов оиласида 3 нафар эгизаклар дунёга келибди. Ҳаммаси ўғил! Чақалоқларга давлат раҳбарига ҳавас қилиб Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйишмоқчи экан (ҳали расмийлаштиришмабди).

"Чақалоқларнинг онаси Садоқатхон 25 ёш экан (1993 йил). Турмуш қуришгандан сўнг, дастлаб ёш оиланинг бошига синов тушибди. 2 марта ҳомила ривожланмай қолибди. Лекин сабр таги сариқ олтин деганлари бежизга эмас. Икки ёш сабр қилиб, кутишгандан сўнг, дастлаб қизалоқ дунёга келибди. Ёш оила хурсанд! Улар бахтиёр!

Бироз ўтиб, полвондай ўғил дунёга келибди. Бир ўғил, бир қиз! Қандай ажойиб!

Ёш оила фарзандларини кўпайтиришни ният қилишган экан шекилли, кейинги сафар бирданига 2 нафар эгизаклар дунёга келибди! 2 ўғил, 2 қиз!

Мана энди бу оилада 3 нафар ўғил дунёга келибди! 5 ўғил, 2 қиз! Жами 7 нафар фарзанд!", - деб ёзмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида.

Эслатиб ўтамиз,Қорақалпоғистонда уч эгизак дунёга келгани, чақалоқларнинг эгизак опалари ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик.


Бошқа янгиликлар