АсосийDunyo

“Оскар”га номзод актёр АҚШга киритилмади

'“Оскар”га номзод актёр АҚШга киритилмади 'ning rasmi

АҚШ консуллиги “Оскар”га номзод мексикалик актёр Хорхе Антонио Герреронинг визасини қабул қилмади, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.

Хорхе Антонио Герреро режиссёр Альфонсо Куароннинг “Рома” фильмида суратга тушган бўлиб, навбатдаги “Оскар” мукофотига “Энг яхши актёр” сифатида номзод бўлган.

Шундай қилиб, Хорхе Антонио Герреро “Оскар”нинг 91-тақдирлаш маросимида иштирок этиши даргумон бўлиб қолмоқда.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ элчихонаси Хорхени маросимга меҳмон сифатида чақилгани ҳақидаги хатни олишдан бош тортган.

    Бошқа янгиликлар