АсосийJamiyat

"Вақф" фонди учта қишлоққа сув қувурини ўтказиб бермоқда

'"Вақф" фонди учта қишлоққа сув қувурини ўтказиб бермоқда'ning rasmi

"Вақф" хайрия жамоат фонди ичимлик суви етиб бормаган чекка қишлоқларни сув билан таъминлаш мақсадида "Оби-ҳаёт" номли акция ташкил этилган эди. Акция доирасида фонд томонидан қишлоқларга сув етказиш учун амалий ҳаракатлар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ижросини таъминлаш, фармоннинг 8-бандида кўзда тутилган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Боғи Обод, Себзор ва Эҳтиром маҳаллалари аҳолисига “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан кўмак кўрсатилмоқда.

12 минг нафарга яқин аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Фонд томонидан бир километрлик қазиш ва монтаж ишлари бошлаб юборилди. Хайрли ишларда кўплаб инсонлар иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар