Бельгия пойтахти Брюссель кўчаларида минглаб одамлар норозилик намойишларида иштирок этишмоқда, дея хабар берди РИА Новости нашри.
“Иқлимни қўллаб-қуватлаш марши”, деб ном олган ушбу акцияда 70 мингдан ортиқ бельгияликлар атмосферага заҳарли газлар ишлаб чиқарилишини назорат қилинишини талаб қилишмоқда. Ёмғирли ва совуқ об-ҳаво бўлишига қарамай, одамлар уйларига кетишни ўйлашмаяпти.






