АсосийJamiyat

Қирғизистондаги ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

'Қирғизистондаги ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

28 январь куни, тахминан соат 21:00да «Ош-Баткен-Исфана» (Қирғизистон) автомобиль йўлининг 207 км.да йирик ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, аянчли ҳодиса Қирғизистондаги Баткен вилоятининг Баткен тумани ҳудудида содир бўлган. «Nexia» русумли автомобиль қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган «Mercedes-Benz Sprinter» русумли фургон билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида «Nexia» автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган 5 нафар киши Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Вафот этган фуқароларнинг жасадлари Баткен тумани шифохонаси ўликхонасига олиб борилган.

    Бошқа янгиликлар