Давлат хизматлари агентлиги томонидан 2018 йил октябрь-декабрь ойлари давомидаишонч телефони орқали келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди.
Таҳлиллар натижасида Агентликка шу давр мобайнида “ишонч телефони” орқали жами 49 та мурожаатлар келиб тушганлиги аниқланди. Шундан, 47 таси бевосита жисмоний шахслардан, шунингдек 2 таси юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси Агентлик масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилган.
Мазкур мурожаатларнинг 15 таси(31%) қаноатлантирилган, 32 таси (65%) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси (4%) тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилган.
Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси шикоятлар, 30 таси ариза ва таклифлар ҳамда 1 таси кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ташаккурнома билдирилган.
Агентлик раҳбарияти томонидан келиб тушаётган шикоятларни қаноатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, фуқаро А.В Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига 2018 йил 2 ноябрида ўзбошимчалик билан қурилган иморатига мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ариза билан мурожаат қилганлигини, бироқ комиссия аъзолардан бири ДСЭНМ томонидан берилган рад жавобидан норозилигини билдириб, амалий ёрдам беришларини сўраган.
Мазкур мурожаат Агентликнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 2018йил 26 ноябрь куни комиссия аъзоларининг ижобий хулосалари асосида далолатнома расмийлаштирилиши таъминланган ҳамда фуқаро томонидан белгиланган тўловлар амалга оширилгач, эгалик ҳуқуқини берувчи хоким қарори тасдиқланиши тушунтирилган. Шу каби муаммо билан мурожаат қилган фуқаролар М.М, А.В, Б.И.ларнинг ҳам мурожаатлари ижобий ҳал қилиб берилган.
Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики,сўнги 3 ой давомида “ишонч телефони” орқали энг кўп келиб тушган мурожаатлар асосан фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилишида юзага келган тушунмовчиликлар (17 та), ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш (13 та), бошқа ваколатли органларга нисбатан чора кўриш (4 та), ва бошқа масалаларга (15 та) оид мурожаатларга тўғри келмоқда.
Энг кўп фуқаролар томонидан “ишонч телефони” орқали келиб тушаётган мурожаатларда Давлат хизматлари марказларида яшаш жойи ҳақида маҳалладан бериладиган маълумотларни ололмаётганлигидан шикоят қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Ваҳоланки, Давлат хизматлари марказлари томонидан фақат манзил-маълумот берилиши, бу маълумот маҳалладан бериладиган маълумот билан тубдан фарқ қилиши, маҳалладан бериладиган маълумотлар давлат хизматлари марказлари томонидан берилмаслигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Мазкур маълумотлар ўртасидаги фарқни билмаслик натижасида фуқаролар орасида турли талқинлар ва тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда.
Бундан ташқари, мурожаатлар келиб тушишига сабаб бўлаётган хизматлардан бири бўлган Кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши бўйичаўрганилгандаасосан идораларнинг иш ҳажми кўплиги, жойларда интернетнинг узлуксиз тарзда ишламаётганлиги, масъул ходимларнинг етишмаслиги, муддатларнинг қисқалиги сабабли аризалар ўз вақтида кўрилмаётганлиги, шу билан бирга, айрим идораларда масъул ходимлар бириктирилмаганлиги, комиссия аъзолари таркибига кирувчи давлат органлари томонидан ўз вазифасига совуққонлик билан қараётганликлари, бунинг натижасида мазкур давлат органлари томониданмуддат бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.
Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида йўл қўйилаётган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан Агентлик томонидан айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган таъсир чоралар қўлланилмоқда.
Муҳими, давлат хизматлари марказлари ходимларига фуқаролар билан муносабатда муомала маданияти қоидаларига қатъий амал қилишлари талаб этилиб, “Мурожаатчи – доим ҳақдир” тамойилига сўзсиз риоя қилишлари белгилаб қўйилди.