Айни вақтда Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳли кўчаларида 70 мингдан ортиқ бошпанасиз болалар бор, дея маълум қилмоқда Репорт нашри.
Ушбу маълумот Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан эълон қилинди. Ташкилот олиб борган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, минглаб болалар темирйўл станцияларида, кўприклар остида, диний марказлар олдида, шунингдек, автобус бекатларида тунашга мажбур бўлишмоқда. Бошпанасиз болалар орасида ўтказилган сўровномадан маълум бўлишича, улар арзон маҳсулотлар сотиладиган дўконлардан қорин тўйғазишади.






