Буюк Британияда депутатлар мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқарилиши ҳақидаги қонун лойиҳасига бир қатор ўзгартиришлар киритишди, деб хабар бермоқда Day.Az нашри.
Январь ойида Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши юзасидан Лондон ва Брюссель ўртасида тузилган шартнома парламент аъзолари томонидан рад этилган эди. Шундан сўнг Тереза Мей депутатларга ўз таклифларини шакллантириш имконини берган. Натижада депутатлар мазкур мавзуга оид қонун лойиҳасига 14 та ўзгартириш киритишди.
13 февраль куни эса Британия парламентида Брексит шартномаси бўйича такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтади.






