Испания пойтахти Мадрид кўчаларида минглаб такси ҳайдовчиларининг иш ташлашлари кузатилмоқда, деб хабар берди News.day.az нашри.
Улар йўловчи ташиш қоидаларига қарши ўз норозиликларини билдиришмоқда. Ҳайдовчилар мазкур қонунга ўзгартириш киритилишини ва соҳада ислоҳотлар олиб борилишини талаб қилишмоқда. Айни вақтда Мадриднинг асосий йўллари намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари эса вазиятни яхшилашга ва йўлларни очишга ҳамда акция иштирокчиларини тарқатишга уринишмоқда.