Европа Кенгаши суд тизимида очиқлик ва адолатни таъминлаш учун илк бор сунъий ақлдан фойдаланишни бошлади, деб хабар қилмоқда Корееспондент.ру нашри.
Роботлар суд жараёнида киритилган маълумотларни қайта ишлаш, мураккаб қарорларни белгиланган қонунга кўра қабул қилиш имкониятига эга. Бу эса ҳар иккала томон учун ҳам адолатли қарор чиқаришга ёрдам беради. Сунъий интеллект қаршисида турган шахснинг хатти-ҳаракатларини кузатган ҳолда унинг қай даражада хавфли эканлигини аниқлаб беради. Шунингдек, у қамоқ муддатини ҳисоблашга ҳам ёрдам беради.






