АсосийDunyo

Қудуққа тушиб кетган қизалоқ хотирланди

'Қудуққа тушиб кетган қизалоқ хотирланди 'ning rasmi

Испаниянинг Малага шаҳри аҳолиси 100 метрли қудуққа тушиб кетган қизалоқни хотирлаш мақсадида йиғилишди, дея маълум қилмоқда Лента.ру нашри.

Одамлар гўдакнинг яқинларига ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришмоқда. Малага шаҳри ҳокими ҳам ушбу хотира маросимида иштирок этди ва қутқарув ишларида ёрдам кўрсатган қўшни мамлакатларга ўз миннатдорлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Испания жанубида 2 ёшли қиз кенглиги 25 сантиметр бўлган 100 метрли қудуққа тушиб кетган эди. Икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида боланинг жасади топилган.

    Бошқа янгиликлар