Афғонистон президенти Ашраф Ғани толибларни мамлакат ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга чақирди, дея маълум қилди ТАСС нашри.
Бу ҳақда давлат раҳбари телевидение орқали қилган чиқиши чоғида таъкидлаган. Толибоннинг танлови бор: афғон халқи билан бирга ёки бошқа давлат қўлида бир воситачи бўлиш.
– Толибонлар бегоналарнинг ғаразли мақсадларига шерик бўлгандан кўра, афғонларнинг талабларини қабул қилишлари мақсадга мувофиқдир, – дейди Ашраф Ғани.






