АсосийDunyo

Порошенко президент сайловларида иштирок этишини эълон қилди

'Порошенко президент сайловларида иштирок этишини эълон қилди 'ning rasmi

Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко навбатдаги президент сайловларида иштирок этишини эълон қилди, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Порошенконинг галдаги сайловларда иштирок этиши ёки йўқлиги ҳақидаги саволлар очиқ қолаётган эди. Амалдаги президент иккинчи муддатга номзодини илгари суриши тўғрисидаги қарорини “мамлакат, замондошлар, аждодлар ва авлодлар олдидаги жавобгарлик ҳисси” билан ифодалади. У агар қайта сайланса, мамлакат яхлитлигини таъминлаш, Россия билан тинчликка эришиш ҳамда Европа Иттифоқига ва НАТОга қўшилиш жараёнини амалга ошириш нияти борлиги билдирган.

    Бошқа янгиликлар