Австралия бўйлаб аномал иссиқлик кузатилмоқда, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Бунинг натижасида Танзания штатида келиб чиққан ўрмон ёнғинлари ҳамон давом этмоқда. Ўт ўчирувчилар тинимсиз курашаётганига қарамай, ҳозирча алангани бартараф этиш имкони бўлмаяпти. Олинган сўнгги маълумотларга қараганда, штатдан яна 400 дан ортиқ аҳоли эвакувация қилинган. Ушбу жараёнга эса ветеренария ходимлари ҳам жалб қилинди. Чунки аксарият одамлар уй ҳайвонларини ўзлари билан олиб кетишни исташган. Жанубда ҳам вазият анчагина жиддий. Бу ҳудудларда қурғоқчилик туфайли балиқлар ва бошқа сув жонзотлари ҳаёти хавф остида қолмоқда.






