Канадада дунёдаги энг катта буғу ҳайкали барпо этилди, деб хабар қилди Лайф.ру нашри.
Қиш мавсуми рамзи сифатида яратилган буғу ҳайкали мамлакатнинг тоғли ҳудудига яқин Муз Жоу шаҳрида қад ростлаган. Унинг баландлиги 20 метр бўлиб, айни вақтда ҳайкал фонида суратга тушиш учун маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳлар келишмоқда.
Бундан сал аввал эса Норвегияда ҳам худди шундай ҳайкал ясалган эди. Ҳозирда ҳар иккала мамлакат ҳам энг улкан буғу номига даъвогарлик қилмоқда. Бу борада дунё рекорди қайси давлатга тегишли экани эса ҳозирча номаълум.