АсосийDunyo

Таиландда янги йил: яшаш қанчага тушади

Таиланд қиш мавсумида мамлакатлари совуқ бўладиган инсонлар учун севимли “қишки” дам олиш ҳудуди ҳисобланади. Сайёҳларнинг кўп бўлиши маҳаллий аҳолининг декабр тунида янги йилни нишонлашлари учун халақит бермайди.

Шундай экан, янги йилни арча атрофида эмас, балки денгиз қирғоғида кутиб олиш мумкин. Ушбу қуёшли ўлкада янги йил байрамини нишонлаш учун яшаш жойи ижараси қанчага тушади? Ёки об-ҳаво қандай бўлади?

Янги йилда Таиландда об-ҳаво

Таиландда ҳар қандай мамлакатга қараганда об-ҳаво умуман бошқача бўлади. Декабр ойининг охири ва январнинг бошларида жуда ҳам қаттиқ иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи 30гача кўтарилиб, қуёш порлаб туради. Сувнинг иссиқлиги эса 25-27 даражага тенг бўлади.

Бангкок

Таиланд пойтахти ва мамлакатнинг энг катта шаҳри ҳисобланади. Бу ерда исталган нархдаги яшаш жойларини ижарага олиш мумкин. Уларнинг нархи суткаси учун тахминан 15-14 долларни ташкил этади.

Паттайя

Мамлакатнинг шу номдаги халқаро денгиз курорти бўлиб, Бангкокнинг жанубий-шарқидан 147 километр узоқликда. Бу ерда энг арзон жойни 29 долларга ижарага олишингиз мумкин. Бюджетингизга қараб, 60 долларгача жойларни топа оласиз.

Пхукет

Таиланднинг энг катта ороли бўлиб, Бангкокдан 862 километр узоқликда.

Бу ерда бир кунлик яшаш харажати ўртача 120 долларгача.

    Бошқа янгиликлар