АсосийDunyo

Францияда отишма содир этилди

'Францияда отишма содир этилди 'ning rasmi

Франциянинг Бастиа шаҳрида отишма содир этилди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган ва 6 нафар инсон тан жароҳати олган. Маҳаллий ОАВ тарқатган хабарларга кўра, ҳужумни 60 ёшли эркак содир этган. У кўчада одамларга қараб ўқ узгач, бинолардан бирига кириб яширинган. Ҳудудга етиб келган полиция у билан музокара олиб боришга уринган. Жиноятчи аввал ҳам судланган бўлиб, отишмани нима сабабдан содир этгани номаълум.

    Бошқа янгиликлар