АҚШ бўйлаб кучли қор бўронлари ва ўта совуқ ҳаво ҳарорати ҳукм сурмоқда, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Мамлакатнинг бир қатор штатлари айни кунларда қалин қор остида қолмоқда. Бу ҳолат айни вақтда 55 миллион америкаликларга ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ҳозирда Миссисипи, Алабама, Айова каби штатларда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Одамлардан иложи борича уйдан чиқмаслик сўралган. Айрим манбалар эса совуқ ҳарорат туфайли 5 киши ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабар тарқатмоқда. Айниқса Қўшма штатларнинг шимолий қисмида ҳарорат тобора пасайиб бормоқда. Соҳа мутахассислари ҳафта сўнгига қадар кўрсатгич -53 даражагача тушиб кетиш ҳақида огоҳлантиришган.






