Айни кунларада Хитой бўйлаб ой тақвими бўйича кутиб олинадиган Янги йилга тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.
Мамлакатнинг энг йирик шаҳарларида кўчаларни безатиш ишлари бошлаб юборилган. Бунинг учун бир қанча ташкилотлар жалб қилинган бўлиб, безатиш ишларида асосий урғу ёрқин чироқларга қаратилмоқда. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу йил байрам тадбирлари сўнгги 22 йил ичидаги энг зўр шоу бўлиши кутилмоқда. Хитойга айнан Янги йил тадбирларида иштирок этиш учун бутун дунёдан минглаб сайёҳлар келади.






