Украиналик шоумен ва актёр Владимир Зеленский президент лавозимига даъвогарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда, деб хабар қилди Лайф.ру нашри.
Сайловга 2 ой қолган бўлиб, мамлакатда сайловолди жараёни ана шундай кутилмаган ҳолатларга бой тарзда кечмоқда.
Рейтингнинг 2-ўрнини собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эгаллаб турибди, унга 18,2 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр. Амалдаги президент Пётр Порошенкони 15,1 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлаган. Тадқиқотга кўра, 41 ёшли Зеленский тарафдорлари асосан мамлакат жануби-шарқида. Киевда эса Порошенкони қўллаб-қувватловчилар кўп. Тимошенкога мамлакатнининг шимолий қисмидаги аҳоли овоз беришга тайёр эканлиги маълум бўлди.






