АсосийDunyo

Аргентинада заводдаги портлаш натижасида 46 киши жабр кўрди

Аргентинанинг лок-бўёқ комбинатида кучли портлаш содир бўлди. Натижада 46 киши жабр кўрди, икки кишининг аҳоли жиддий, дея хабар бермоқда Los Andes.

Воқеа 6 ноябр куни маҳаллий вақт билан 20:40да Аргентинанинг катталик бўйича учинчи ўринда турувчи шаҳри – Кордоведа рўй берган. Ушбу шаҳар пойтахт Буэнос- Айресдан 700 километр узоқликда жойлашган, деб ёзмоқда  NTN24.

Полиция берган маълумотга кўра, зарба кучи қўшни ҳудудларга ҳам ўз таъсирини кўрсатган ва жиддий оқибатларга олиб келган. Баъзи уйларнинг ойналари синган, баъзилари эса жиддий зарар кўрган, дея хабар терқатди InfoBAE.com.

Фалокат жойига ўт ўчирувчилар етиб келган, тез ёрдам хизматчилари навбатчилик қилмоқда. Саккиз нафар жабр кўрган одамлар касалхонага етказилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа сабабларини аниқламоқда.

    Бошқа янгиликлар