Хитойлик Ли Цинъюнь Ер сайёрасида туғилганлар ичида энг кўп умр кўрган одам ҳисобланади, дея хабар қилмоқда Рамблер нашри.
Ли Цинъюнь 1677 йили Ци Цзянь Сиань шаҳрида туғилган.
У бутун умр ўсимликларни ўрганиш билан шуғулланган.
У 71 ёшида жанг санъатидан сабоқ бера бошлаган. Гувоҳларнинг айтишича, Ли жисмоний машқларга кўп вақт ажратган.
1877 йили Хитой ҳукумати Лининг 200 ёши билан алоҳида табриклаган.
Ли Цинъюнь 1933 йили 6 майда вафот этган.
Лининг 24 нафар аёли ва 200 дан ортиқ фарзандлари бўлган.
Аммо ҳозиргача Лининг узоқ умр кўриш сири ошкор қилинмаган.