АсосийDunyo

Калугада йирик ЙТҲ рўй берди

'Калугада йирик ЙТҲ рўй берди 'ning rasmi

Россиянинг Калуга шаҳрида йирик ЙТҲ рўй берди, дея хабар берди Вести нашри.

Бортида болалар бўлган автобус йўлларнинг музлаши сабаб ағдарилиб кетган. Автобус бортида мусиқа фестивалида иштирок этиш учун кетаётган болалар ансамбли бор эди. Хабарларга кўра, қурбонлар сони 7 кишини ташкил қилади. Уларнинг 3 нафари болалардир. Шунингдек, 30 дан ортиқ инсон тан жароҳати олиб, касалхонага етказилган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда жами 48 киши бўлган, шундан 33 нафари болалардир. Автобус ҳайдовчиси билан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар