Рим папаси Франциск Бирлашган Араб Амирликларига уч кунлик сафарни амалга оширди, деб хабар қилди Корееспондент.ру нашри.
У Арабистон яриморолига ташриф буюрган илк Рим-католик черкови раҳбарига айланди. Рим папаси Абу-Дабига парвози олдидан БААга ташрифини “Қисқа, лекин муҳим сафар”, деб атаган. Папа Францискни аэропортда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Зайдол Наҳайён кутиб олди. Ташрифи давомида папа Франциск “Инсоний биродарлик” мавзуидаги халқаро диний учрашувда иштирок этди.