Сальвадорда ўтказилган президент сайловлари ниҳоясига етди ва натижалар эълон қилинди, дея хабар қилди Репорт нашри.
Унга кўра, 37 ёшли Найиб Букеле 53 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди ва мамлакатнинг ёш президентига айланди. У бунга қадар мамлакат пойтахти Сан-Сальвадор ҳокими сифатида фаолият олиб борган. Натижалар эълон қилинганига қарамай, ҳозирча Найиб Букеле президент сифатида расмий тан олинганича йўқ. Бироқ унинг рақиблари ёш президентнинг ғалабасини тан олишган. У фуқароларга жиноий тўдалар томонидан бошқарилаётган жамиятни тозалашга ва маданий ҳаётни қайтаришга ваъда берди. Фуқаролар ҳам уни раҳбарлиги остида мамлакатда катта ўзгаришлар бўлишига умид қилишмоқда.






